Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилиб қодир бўлган пайтда, феълни яратиш одатини жорий этган. Бу яқинлаштириш касбдир... Улар ўз сўзларига банданинг феълларини Оллоҳ яратиши ва унинг иродаси билан бўлиши ҳақида жабриялар келтирган оятларни келтиришди. Банда тарафидан касб бўлишлигига қуйидаги оятларни далил қилишди:


جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
– „(Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир…“, [56:24]
ёки:


فَمَنْ شَاءَ فَلْيُؤْمِنْ وَمَنْ شَاءَ فَلْيَكْفُرْ
– „Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин“, [18:29]
ёки:


لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ
– „(Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир“,    [2:286]

деган оятлар билан ўзларини мўътазила ва жабрияларга раддия берган деб ҳисоблашди. Ҳақиқатни оладиган бўлсак, уларнинг ва жабрияларнинг раъйи битта бўлиб, улар ҳам жабриядирлар. Улар касб масаласида муваффақиятсизликка учрадилар. Чунки у ақл асосида ҳам жорий бўлмаган, унга бирорта ақлий ҳужжат йўқ. Нақл асосида ҳам эмас, чунки унга шаръий нусуслардан бирорта далил йўқ. Балки у мўътазила ва жабриялар раъйлари ўртасини мувофиқлаштириш учун бўлган муваффақиятсиз уриниш, холос. Хулоса шуки, қазо ва қадар масаласи мутакаллимлар ўртасида муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳаммалари баҳс мавзусини банданинг феъли ва бу феълдан пайдо бўладиган хусусиятлар, яъни банда ўз феълида нарсаларда пайдо қиладиган хоссаларга боғлашди. Баҳснинг асоси - банданинг феъли ва бу феълидан пайдо қилаётган хусусиятлар Оллоҳ тарафиданми ёки уларни банда яратадими, бу нарса Оллоҳнинг иродаси билан ҳосил бўладими ёки банданинг иродаси биланми; баҳснинг сабаби - бу масалани мўътазилилар юнон фалсафасидан қандай бўлса шундай «қазо ва қадар» исми ва атамаси билан, ё «ирода эркинлиги» ёки «мажбурийлик ва ихтиёрлилик» номи билан олганлар. Унинг баҳси ўзлари тушунган Оллоҳ Таолонинг адолат сифати ҳақидаги дунёқарашдан келиб чиққан. Бу нарса жабрия ва аҳли сунналарни худди шу масалалардаги ва шу асосдаги ўз раъйлари билан рад қилишга ундади. Улар масала мавзуси жиҳатидан эмас, Оллоҳнинг сифати жиҳатидан баҳс юритишди. Натижада, Оллоҳнинг ирода ва қудратини банданинг феълига ва ундан нарсаларда пайдо бўлаётган хусусиятларга ҳукмрон қилдилар. Улар: бу Оллоҳнинг қудрати ва иродаси биланми ёки банданинг қудрати ва иродаси биланми, деб баҳслашишарди. Демак, қазо ва қадар банданинг феъллари ва инсон ўз феълида пайдо қилаётган хусусиятлардир. Қазо бандаларнинг феъллари, қадар нарсаларнинг хусусияти. Аммо қазо бандаларнинг феъли

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260